Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонликлар Токаевни келгусида президентликка энг яхши номзодлардан бири сифатида кўрмоқда

Қозоғистонликлар Токаевни келгусида президентликка энг яхши номзодлардан бири сифатида кўрмоқда

Фото : Акорда

«Demoscope» қозоғистонликлар ўртасида ўзига хос сўровнома ўтказди. Ундан пойтахтнинг қайта номланиши, Нурсултон Назарбоевнинг ҳокимиятдан кетиши ва бошқа масалалар ўрин олган.

1800 нафардан зиёд қозоғистонлик қатнашган сўровномада иштирокчиларнинг 40 фоизи ҳозирда юртни бошқараётган Қосим-Жомарт Токаевни келгуси сайловларда президентлик учун энг яхши номзодлар қаторига қўйган. 45 фоиз қатнашчи мазкур масалада бетараф қолган бўлса, қолган 5 фоиз Токаев масаласида салбий фикр билдирган.

Шунингдек, Остона шаҳрини Нурсултонга ўзгаришидан 42 фоиз қатнашчи мамнун, 34 фоизи эса буни «мамлакат бюджетини беҳуда сарфлаш» дея ҳисоблайди, 24 фоиз киши эса бетараф қолган.

44 фоиз сўровнома қатнашчиси Нурсултон Назарбоевнинг кетишини ижобий қабул қилган. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг