Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистондан ўтадиган ҳайдовчилар диққатига — 9 та вилоятда йўл ёпилди

Қозоғистондан ўтадиган ҳайдовчилар диққатига — 9 та вилоятда йўл ёпилди

Об-ҳаво шароитининг кескин ёмонлашуви ҳамда кучли қор бўронлари сабаб Қозоғистоннинг 9 вилоятида 48 та йўл участкасида барча турдаги автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тўхтатилди.

Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги мабуот хизмати тарқатган маълумотларга кўра, Ўскемен-Риддер-РФ чегараси автойўлининг 15-105 км оралиғидаги (Белоусовка-Риддер) участкаси тиркамали ва ярим тиркамали юк автомобиллари учун ёпилган.

Ўскемен-Шемонаиха-РФ чегараси трассасининг 15-105 км (Глубокое-Шемонаиха) участкаси тиркамали ва ярим тиркамали юк автолари учун ёпилди.

Семей-Қайнар трассасининг 8-144 км оралиғидаги (Семей-Саржал), Ўскемен-Шемонаиха-РФ чегараси трассасининг 105-123 км оралиғидаги (Шемонаиха-РФ чегараси) участка ҳам ёпилган.

«Ақтўбе-Болгарка-Шубарқудуқ» трассаси 17 км (Сазди овули) - 190 кмгача («Ақтўбе-Астрахан» трассаси) бўлган қисмида ҳаракат бутунлай тўхтатилган.

Ҳайдовчиларга об-ҳаво шароити яхшилангунга қадар йўлга чиқмасликларини тавсия этамиз.

Фавқулодда вазиятга йўлиққан ҳайдовчилар 1403 рақамига мурожаат қилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг