Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда ота ўзининг бир ёшли қизини уриб ўлдириб қўйди

Қозоғистонда ота ўзининг бир ёшли қизини уриб ўлдириб қўйди

Олма-ота шаҳридаги беш юлдузли меҳмонхоналарнинг бирида оилавий жанжал фожеа билан якунланди. Ота ўзининг бир ярим ёшли қизини уриб ўлдириб қўйган. Бу ҳақда «Astana TV» телеканали хабар бермоқда.

Меҳмонхона ходимларинг айтишича, болакайнинг онаси эрталаб, соат 7.00 атрофида фарёд кўтариб, меҳмонхона даҳлизига ёрдам сўраб югуриб чиққан. Ходимлар дарҳол милиция ва тез ёрдам хизматини чақиришган. Боланинг аҳволи оғир бўлган, меҳмонхона ходимлари тез ёрдам келгунга қадар биринчи тиббий ёрдам кўрсатишган. Қизалоқнинг юрак уриши қайта тикланган, унда ҳаёт аломатлари кўринган.

Чақириқ бўйича етиб келган шифокорлар ҳам қизалоққа тезкор ёрдам кўрсатган. Шундан сўнг бола тез тиббий ёрдам марказига олиб борилди, бироқ касалхонада қизнинг аҳволи оғирлашиб вафот этди. Жароҳатлар жуда оғир ва асосан бош қисмига етказилганди. Аввалига ота ўз қизини бўғиб ўлдиргани айтилган эди, аммо кейинчалик уни ургани тасдиқланди.

Ҳозирда марҳум қизчанинг отаси қўлга олинган ва сўроқ қилинмоқда. Полиция гумонланувчи нима сабабдан қотиллик содир этгани ҳақида маълумот бермаяпти. Унинг айби исботланган тақдирда, 15 йилга озодликдан маҳрум этилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг