Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус: Қозоғистон Хитой учун 72 соатли визасиз тартибни бекор қилди

Коронавирус: Қозоғистон Хитой учун 72 соатли визасиз тартибни бекор қилди

Фото:«Liter.kz»

Қозоғистон ҳукумати Хитойда авж олаётган коронавируснинг мамлакат ҳудудига кириб келишининг олдини олиш мақсадида 10 та банддан иборат қатъий чораларни белгилади, дея ёзмоқда «Platforma.uz».

Улар қуйидагилардан иборат:

1. Давлат чегарасидаги ўтиш пунктларида, шу жумладан, ҳаво, автомобиль ва темир йўл транспорти объектларида санитария-эпидемиология ва миграция назорати кучайтирилди.

2. Хитойдан қайтган барча қозоғистонликларга тиббий назорат ўрнатилди.

3. Эпидемиологик вазият ёмонлашганда тиббий муассасаларнинг аҳолига зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлиги оширилди.

4. Хитойга хизмат сафарларини чеклаш, шунингдек, хусусий бизнес ёки сайёҳлик мақсадларини рад этиш белгиланди.

5. Қозоғистонга транзит йўли билан борувчи хитойликларнинг 72 соатлик визасиз тартиби тўхтатилди.

6. «Хоргос»нинг қозоқ қисми фаолияти вақтинча тўхтатилди.

7. Хитойда қолиб кетган қозоғистонлик фуқаролар билан консуллик ва бошқа ёрдам кўрсатиш ишлари кучайтирилди.

8. Коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш мақсадида давлат органлари ХХРнинг тегишли давлат органлари ва бошқа манфаатдор мамлакатлар билан зарур ўзаро алоқаларни йўлга қўйди.

9. Агар керак бўлса, Хитойнинг Ухан шаҳрида таҳсил олаётган қозоғистонлик талабаларни ва бошқа Қозоғистон Республикаси фуқароларини эвакуация қилишни таъминлаш.

10. Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режасини тайёрлаш вазифаси Бош вазир ўринбосари Б. Сапарбаев бошчилигидаги идоралараро комиссияга топширилди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон ҳам Хитой фуқаролари 7 кунгача визасиз режим жорий этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг