Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистон президенти қайси китобларни ўқийди?

Қозоғистон президенти қайси китобларни ўқийди?

Фото: «CA-NEWS»

Ҳозир Қозоғистон президентининг столидан Алек Росснинг «Келажак саноати», Юваль Ной Харарининг «21 Lessons for the 21 Century», Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг», Ханна Парагнинг «The Future is Asian» каби китоблар жой олган. Шунингдек, у «Time», «Economist», «Le Monde», «Жэньминь жибао» (электрон кўринишда) каби газета ва журналларни мутолаа қилади. Бу ҳақда «Tengrinews.kz» мухбирига президент матбуот котиби Берик Уали маълум қилган.

Биласизми, президент Абайнинг яқинда бўладиган юбилейига бағишланган челленжда қатнашди. Давлат раҳбари бу воқеага ҳозирлик кўрганини, Абайнинг «Ҳикмат китоби»ни қайта ўқиб чиққанидан хабардорман. Жаҳон классикасига келсак, айниқса, рус адабиётини яхши билади, — дейди Берик Уали.

Матбуот котибининг таъкидлашича, охирги пайтларда Қосим-Жомарт Токаевнинг китоблар мутолаасига кўп вақти бўлмаяпти.

— Шунга қарамай, у сиёсий адабиётга ҳам, бадиий асарларга ҳам, янги илмий нашрларга ҳам вақт ажратишга ҳаракат қиляпти. Билишимча, президент китобларни бирин-кетин эмас, бир пайтнинг ўзида бир нечтасини ўқишга одатланган.

Таъкидлаш жоизки, бугун Қосим-Жомарт Токаевнинг президентлик қила бошлаганига 100 кун бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг