Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистон президенти лавозимига номзод қозоқ тили бўйича имтиҳонидан «йиқилди»

Қозоғистон президенти лавозимига номзод қозоқ тили бўйича имтиҳонидан «йиқилди»

BNews.kz

Қозоғистон президенти лавозимига номзод, жамоат арбоби Жуматай Алиев давлат тили бўйича тестда қозоқ тилини яхши билмаслигини кўрсатган. Бу ҳақда Қозоғистон марказий сайлов комиссиясидан иқтибос келтирган ҳолда «Bnews.kz» нашри хабар берди.

Қозоқ тилини мукаммал билиш президент лавозимига даъвогарларнинг сайловларда иштирок этишга қўйилиши учун зарурий шарт ҳисобланади.

«Номзоднинг барча жавобларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, у давлат тилини тўлиқ билмаслиги ҳақидаги хулосага келдик. У томонидан ёзма ишда жуда қўпол хатоларга йўл қўйилган – умумий ҳисобда имловий ва стилистик 19 та хато», деб изоҳ берган марказий сайлов комиссияси аъзоси Одил Ахметов.

Алиев давлат тилини яхши билмаслиги сабабли президент курсиси учун курашдан чиққан.

Қозоғистон президенти сайловлари шу йилнинг 9 июнга белгиланган.

 
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг