Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистон парламенти Мажилиси олти партияли бўлади

Қозоғистон парламенти Мажилиси олти партияли бўлади

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси парламент сайлови натижаларини эълон қилди.

Бугун, 27 март куни Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг жорий йил 19 мартда бўлиб ўтган мамлакат парламенти Мажилиси депутатлари навбатдан ташқари сайлови натижаларини белгилаш бўйича мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Унда Қозоғистон МСК сайлов натижаларини эълон қилди.

Сайловнинг расмий натижаларига кўра, сайловчиларнинг овозлари ва парламентдаги мандатлар партиялар ўртасида қуйидагича тақсимланган:

  • Аманат – 53,9 фоиз (3 431 510 овоз), 40 мандат;
  • «Овул» – 10,9 фоиз (693 938 овоз), 8 мандат;
  • Республика – 8,59 фоиз (547 154 овоз), 6 мандат;
  • «Оқ йўл» – 8,41 фоиз (535 139 овоз), 6 мандат;
  • «Қозоғистон халқ партияси» - 6,8 фоиз (432 920 овоз), 5 мандат;
  • «Миллий социал-демократик партияси» - 5,2 фоиз (331 058 овоз), 4 мандат;
  • «Байтак» – 2,3 фоиз (146 431 овоз) – етарли овоз тўпланмаган.

Сайловнинг расмий натижаларига кўра, эндиликда Қозоғистон Мажилиси олти партияли бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг