Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистон Ғалаба байрамини кейинги йилга қолдирди

Қозоғистон Ғалаба байрамини кейинги йилга қолдирди

Фото: «Gismeteo»

Қозоғистонда Ғалаба кунини тантанали нишонлаш кейинги йилга кўчирилди. «Zakon.kz» ёзишича, бу ҳақда мамлакат президентининг матбуот котиби Берик Уали маълум қилди.

«Жиддий эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, Ғалаба куни муносабати билан ўтказиладиган тантанали тадбирларни келгуси йилга кўчириш қарорига келинди. Президент ватандошларимизга байрам табригини йўллайди. Қозоғистонда Буюк Ватан уруши ветеранлари ва фронт ортида меҳнат қилганларнинг хотирасига эҳтиром билдирилади», — деб ёзди Берик Уали «Facebook»даги саҳифасида.

Матбуот котиби умргузаронлик қилаётган уруш ветеранларига Президент томонидан моддий ёрдам кўрсатилганини ҳам таъкидлаб ўтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг