Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қорсиз қиш қандай оқибатларга олиб келади?

Қорсиз қиш қандай оқибатларга олиб келади?

Фото: «Pikabu.ru»

Қорсиз қиш ёзда ҳосилнинг камайишига, озиқ-овқат занжирида чивин ва бошқа муҳим ҳашаротларнинг қирилиб кетишига олиб келиши мумкин, дейди Жанубий Карелия аллергия ва атроф-муҳит институти молиявий директори Киммо Сааринен. Бу ҳақда «YLE» нашри маълум қилди.

Олимнинг сўзларига кўра, чивинлар баҳорда қор эриши натижасида ҳосил бўладиган кўлмакларда кўпаяди. Қор етишмаганда бу ҳашаротлар кўпайиши учун қулай шароит юзага келмайди. Бу эса ўз навбатида майда ҳашаротлар билан озиқланувчи қушларнинг озиқланишида муаммоларни келтириб чиқаради.

Саариненнинг таъкидлашига кўра, қор ёғмаслиги, шунингдек, айрим экинлар ҳосилининг ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Чунки қор қопламаси тупроқ учун намлик мабаи бўлиб хизмат қилади ва кузги экинларни шамол ва совуқдан асрайди.

Олимнинг фикрича, қор ёғмаслигига қарамай, иқлим кескин ўзгаришидан хавотирланмаслик керак. Бироқ у қорсиз қиш бирорта жонзотнинг фойдасига хизмат қилмаслигидан огоҳлантирди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг