Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қирол ови»: Хуан Карлос қаерда? Журналистлар барибир топишди 

«Қирол ови»: Хуан Карлос қаерда? Журналистлар барибир топишди 

Фото: «LIGA.net»

Испания собиқ қироли Хуан Карлос I (2014 йилда ўғлининг фойдасига тахтдан воз кечган) мамлакатдан чиқиб кетгани ҳақида хабар бергандик.

Энг қизиғи, йўлга хуфиёна отланган Хуан Карлоснинг борар ери ҳақида ҳеч бир ОАВ билдирган тахмин ўзини оқламади. Қайси бири Санто-Доминго деса, яна бири қўшни Португалия томонни кўрсатганди.

Аммо «қирол ови»да ABS ҳаммадан чаққон чиқди, газетанинг аниқлашича, Хуан Карлос шахсий самолётда Бирлашган араб амирликлари пойтахти Абу-Дабига учиб келган. 81 ёшли собиқ монарх дунёдаги энг қиммат меҳмонхоналардан бўлмиш «Emirates Palace»нинг президентлар люксида қўним топган.

«Emirates Palace», Абу-Даби. Фото: «Emirates Holidays»

Дарвоқеа, ўз ватанида устидан коррупцион иш очилган собиқ қирол саудияликлардан пора олганликда айбланяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг