Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирғизистоннинг янги бош вазири укасини ҳокимлик лавозимидан четлатди

Қирғизистоннинг янги бош вазири укасини ҳокимлик лавозимидан четлатди

Фото: elgezit.kg

Қирғизистон бош вазири Улуғбек Мариповнинг лавозимга тайинланиши билан амалга оширган дастлабки иши ўзининг қондош укаси Бахитбек Мариповни Ўш вилояти, Новқат тумани ҳокимлиги лавозимидан четлатиш бўлди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Қайд этилишича, Улуғбек Марипов манфаатлар тўқнашуви содир бўлмаслигини таъминлаш учун ҳам шундай қарор қабул қилган.

Қирғизистонда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ижро ҳокимиятининг бир қисми ҳисобланади ва тўғридан-тўғри бош вазирга бўйсунади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 3 февралда Қирғизистон парламенти 41 ёшли Улуғбек Марипов номзодини бош вазир лавозимига тасдиқлади. Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов шу куни Улуғбек Мариповга табрик мактубини йўллади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг