Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистонда икки киши ўлдирилди ва бир аёл гаровга олинди. Ҳаммаси қандай бўлган эди?

Қирғизистонда икки киши ўлдирилди ва бир аёл гаровга олинди. Ҳаммаси қандай бўлган эди?

Фото: Sputnik.kg

Қирғизистоннинг Иссиқкўл дам олиш ҳудудида жиноятда гумонланувчи икки кишини ўлдирди ва бир аёлни гаровга олди. Айни вақтда гаровдаги аёлни қутқариш учун махсус амалиёт ўтказилмоқда.

4 июл, маҳаллий вақт билан соат 12.20да Ак-Сууй туман ИИБ навбатчи қисмга мурожаат бўлган ва «Хон-Тенгри» дам олиш лагери раҳбари ўринбосари номаълум шахс томонидан отиб ташлангани хабар қилинган. Вафот этган шахс 48 ёшда бўлгани айтилмоқда.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу лагерда қоровул бўлиб ишлаган 29 ёшли С. С. ошхонага киргани ва ўқотар қурол билан раҳбар ўринбосарининг кўкрак қисмига ўқ узгани аниқланган. Шундан сўнг С. С. лагерда ишлайдиган 31 ёшли яна бир одамнинг қорин қисмига ўқ узган. Лагер раҳбари ўринбосари ўша ернинг ўзида вафот этади, қорнидан яраланган ишчи тиббий ёрдам сўраш учун кетаётган вақтда ҳаётдан кўз юмган.

Отишма вақтида ошхонада тамадди қилиб турган 33 ёшли эркак жиноятда гумонланувчини қўлга олишга уриниб кўради. Аммо гумонланувчи пичоқ билан унинг қўлига жароҳат етказган. Жиноятга ҳалал беришга уринган шахс ошхонадан қочиб чиқади ва шу билан ўз ҳаётини сақлаб қолади.

Гувоҳларнинг маълум қилишича, жиноятда гумонланувчи шундан сўнг 48 ёшли аёлни гаровга олган ва яширинишга муваффақ бўлган. Айни вақтда гумонланувчини қўлга олиш ва гаровдаги аёлни қутқариш учун махсус амалиёт ўтказилмоқда. Xabar.uz воқеалар жараёни ривожини кузатиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг