Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистон - Тожикистон чегарасида навбатдаги можаро. Қурбонлар йўқ

Қирғизистон - Тожикистон чегарасида навбатдаги можаро. Қурбонлар йўқ

Фото: Knews.kg

Кеча, 2019 йилнинг 2 сентябрида Қирғизистон - Тожикистон чегарасида навбатдаги можаро рўй берди. Келишмовчилик оқибатида тожикистонлик чегарачилар ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узган.

Қирғизистон Республикаси Баткен вилоятидаги Аксай қишлоғи яқинида қирғизистонликлар дарёдан шағал олаётган бўлган. Улар дарёнинг Қирғизистонга тегишли қирғогида бўлган.

Шу вақтда дарёнинг Тожикистонга тегишли бўлган қирғоғига чегарачилар отряди етиб келган ва ҳавога уч марта огоҳлантирувчи ўқ узилган. Ҳодиса натижасида жабрланганлар ва қурбон бўлганлар йўқ.

Можаро сабабларини ўрганиш ва авж олиб кетишига йўл қўймаслик учун Қирғизистон ва Тожикистон чегара ҳудуди вакиллари учрашиб, музокара ўтказди. Эслатиб ўтамиз, куни кеча икки давлат фуқаролари ўртасида жанжал келиб чиққани хабар қилинган эди. Можаро Қирғизистоннинг Баткен вилоятидаги Таш-Тумшуқ қишлоғидан ўтган чегарада бўлиб ўтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг