Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистон президенти Умра зиёратини бажарди

Қирғизистон президенти Умра зиёратини бажарди

Фото: «www.spa.gov.sa»

Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбой Жээнбеков бошчилигидаги делегация аъзолари Умра зиёратини бажаришди, дея хабар берди «Вечерний Бишкек».

Манбанинг маълумот беришича, Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазизнинг таклифига биноан Қирғизистон делегацияси 15–17 декабрь кунлари расмий ташриф билан Саудия Арабистонида бўлган.

Ташрифда давомида Сооронбой Жээнбеков Қирғизистон Республикасининг Ар-Риёд шаҳридаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросимида қатнашди.

Бундан ташқари, у Саудияда ўқиб, ишлаётган қирғизистонликлар билан ҳам учрашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг