Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гаров қимматга тушди: салкам 150 миллион доллар...

Гаров қимматга тушди: салкам 150 миллион доллар...

Лэй Цзюнь

Гаров ўйнаш Лэй Цзюнга («Xiaomi» компанияси асосчиси ва бош директори) қимматга тушди.

Энди у «Gree Electric» раҳбари Дун Минчжудан 1 миллиард юань (148,4 миллион доллар) қарздор.

2013 йил декабрида телевидениедаги чиқишида Цзюнь яна беш йилдан кейин компанияси даромадлари кондиционерлар ишлаб чиқарувчи «Gree Electric»никидан юқори бўлишига катта ишонч билдирганди. У гапини исботлаш учун ҳатто «Gree Electric» раҳбари Дун Минчжу билан гаров ҳам ўйнаганди. Ўшанда «Xiaomi» раҳбари бир юанга баҳс бойлашни таклиф қилган, аммо Минчжу ўртага бир миллиард юань тикканди.

Дун Минчжу

«Бутун мамлакат билиб қўйсин, агарда беш йил ичида бизнинг даромадимиз сизникидан ошса, менга бир юань тўлайсиз, Дун хоним», — деганди Лэй. «Келинг, яхшиси 1 миллиард юандан ўйнаймиз», — таклиф қилганди ўшанда Дун.

Ўтган якшанба «Gree Electric» компанияси 2018 йили 198 миллиард юань даромад топганини маълум қилди, бу «Xiaomi» компанияси худди шу даврда топган даромаддан 20 миллиард юань кўпдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг