Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин Россия авиакомпанияларига Грузияга парвоз қилишни тақиқлаб қўйди

Путин Россия авиакомпанияларига Грузияга парвоз қилишни тақиқлаб қўйди

Фото: «РИА Новости»

Россия президенти Владимир Путин мамлакат авиакомпанияларига 8 июлдан бошлаб Россиядан Грузияга парвоз қилишни тақиқловчи фармонни имзолади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Шунингдек, фармонга кўра, Россия ҳукуматига Грузия ҳудудида вақтинча бўлиб турган россияликларни мамлакатга қайтариш буюрилди.

Бундан ташқари, туроператорларга Россиядан Грузияга йўлланмаларни сотмаслик тавсия қилинган.

Президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу фармон Тбилисида рўй бераётган ҳодисалар фонида россияликларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун мажбурий чора эканлигини таъкидламоқда. Кремлнинг изоҳига кўра, мазкур тақиқнинг 8 июлдан кучга кириши Грузияга амалга оширилган саёҳатларнинг шу санага қадар якунланиши билан боғлиқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг