Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин қўл бериб кўришган шифокорда коронавирус аниқланди. Хўш?..

Путин қўл бериб кўришган шифокорда коронавирус аниқланди. Хўш?..

Владимир Путин коронавирус юқтириб олган шифокор Денис Проценко билан.

Фото: «ТАСС»

Москванинг Коммунарка мавзесидаги юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Денис Проценко коронавирус юқтириб олгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу ҳодиса кутилгандек мамлакат президенти Владимир Путиннинг иш фаолиятига ҳам таъсир кўрсатмай қолмади. Негаки, Владимир Владимирович бир ҳафта аввал мазкур касалхонага келган ва бош шифокор билан қўл бериб кўришган эди.

Хабарларга кўра, Денис Проценконинг аҳволи ёмон эмас ва у ўзи раҳбар бўлган шифохонада иҳоталанган ҳолда даволанмоқда.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, ушбу ҳодиса ортидан Путин турли мажлисларни бекор қилиб, масофадан туриб ишлашга ўтган.

Кремль етакчиси шу кунларда ўтиши режалаштирилган ҳукумат аъзолари билан учрашувни ҳам телеконференция форматида ўтказишни режалаштирмоқда.

ОАВ, шунингдек, Россия раҳбари сўнгги кунларда қўл бериб кўришмасликни маъқул кўраётганига ҳам эътибор қаратган.

Д.Песков Коммунаркага ташриф арафасида давлат раҳбари билан кўришган шифокорлар аввалдан коронавирус бўйича тиббий кўрикдан ўтказилмаганини ҳам тан олган.

Юқумли касалликлар шифохонасига В.Путин билан бирга бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова, Москва мэри Сергей Собянин ҳамда Дмитрий Песков ҳам борган эди. Улардан ҳар куни коронавирусни аниқлаш учун намуна олинмоқда.

Россияда коронавирусга чалинган беморлар сони шиддат билан ўсиб бормоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакат бўйича 2777 киши ушбу вирусни юқтириб олган, 24 киши ундан вафот этган. Инфекция мамлакатнинг 75 минтақасига тарқалган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг