Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин президентликда қолиш имкониятлари ҳақида гапирди

Путин президентликда қолиш имкониятлари ҳақида гапирди

Владимир Путин.

Фото: Сергей Бобылев / ТАСС

Россия президенти Владимир Путин «Валдай» мунозаралар клубидаги чиқишида Россия президентлиги лавозимида қолиши имкониятлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда «Rbc.ru» хабар бермоқда.

Унинг таъкидлашича, ҳозирда у 2024 йилдан кейин ҳам ўз лавозимида қоладими ёки йўқми ўйлаётгани йўқ.

«2024 йилда ёки ундан кейин нима бўлади, буни вақти келганда билиб оламиз. Ҳозир шунчаки ҳамма ўз ҳудудида қаттиқ ишлаши керак», деди Россия президенти.

Путиннинг сўзларига кўра, Конституцияга киритилган ўзгартишлар нафақат амалдаги президентнинг ваколат муддати тугаганидан кейин сайланишига имкон беради, балки мамлакат суверенитетини мустаҳкамлашга қаратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг