Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин: «Бу қилмишимдан ҳануз хижолатдаман»

Путин: «Бу қилмишимдан ҳануз хижолатдаман»

Фото: «РИА Новости»

Бугун, 20 июнь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин анъанавий тўғридан-тўғри телемулоқот ўтказди. «KP» ёзишича, бир қарашда жуда содда туюлган савол давлат раҳбарини мушкул аҳволга солиб қўйди. Савол мазмуни: «Сиз ҳам хижолат чекасизми?».

«Бу ҳазил савол эмас, миллионлаб кишиларнинг кўз ўнгида жавоб бериш осонмас», — деди Владимир Путин.

Кейин бир воқеани сўзлаб берди.

Бу воқеа 2000-йилларнинг бошларида, кузда содир бўлган экан. Ўша пайтларда Россияда вазият унчалик ҳам яхши эмас, президент мамлакат бўйлаб кўп кезарди. Ҳудудлардан бирига ташрифларнинг бирида, кечаси, машинасига яқинлашган Путиннинг ёнида кутилмаганда бир кекса аёл пайдо бўлади. У Путин қаршисида, шундоққина лой ерга чўккалаб, бир парча қоғоз узатади. Президент буни албатта кўриб чиқишини айтади, бироқ ваъдасида турмайди.

«Қоғозни олиб, ёрдамчиларимга узатдим. Улар эса йўқотиб қўйишибди. Буни ҳеч эсдан чиқаролмайман», — деди Путин.

«Кейинчалик ўнлаб бунақа хатларни ўқидим, ўша хатда нима дейилганини англагандайман. Балки аёл қамоқдаги ўғли учун ёрдам сўрагандир ёки шунга ўхшаш. Асосийси бу эмас, асосийси, у (хат) йўқотиб қўйилган», — деди президент Путин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг