Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Прокуратура Япония Адлия собиқ вазири уйини тинтув қилди

Прокуратура Япония Адлия собиқ вазири уйини тинтув қилди

Фото: «AP Photo»

Хиросима прокуратураси Япония Адлия собиқ вазири Кацуюки Каваи ва унинг турмуш ўртоғи, парламент депутати Анрининг уйини тинтув қилди, деб хабар берди «РИА Новости».

Бунга Анри Каваи ўтган йил июль ойида сайлов кампанияси пайтида ўзининг сайловчилар штаби аъзоларига белгиланган миқдордан кўп пул мукофоти берганлиги сабаб бўлган. Гап айнан 13 нафар аъзога кунига 30 минг иен (тахминан 250 доллар)дан берганлиги ҳақида бормоқда. Аслида эса кўпи билан 15 минг иен (тахминан 120 доллар) берилиши мумкинлиги қонунда белгилаб қўйилган. Можаро ўтган йил охирида адлия вазири лавозимидан истеъфога чиқишга сабаб бўлганди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг