Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президентлик пойгасида шоумен етакчи, Порошенко — учликда

Президентлик пойгасида шоумен етакчи, Порошенко — учликда

Фото: «Life.ru»

Шу йилнинг 31 март куни Украинада президент сайловлари ўтказилади. Ҳозирда ушбу лавозимга қирққа яқин номзод даъворгарлик қилмоқда. 

Амалдаги раҳбар Пётр Порошенконинг имконияти қандай?

Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев «Комсомольская правда»га айтишича:  «У (Порошенко) фақат овозларни сохталаштириш орқалигина қайта «сайланиши» мумкин. Бошқа йўл йўқ. Чунки мамлакатни иқтисодий ва сиёсий инқирозга олиб келган раҳбарга овоз берадиганлар сони жуда оз».

Охирги ижтимоий сўров натижаларига кўра, номзодлар орасида шоумен Владимир Зеленский етакчилик қилмоқда. Ундан кейин собиқ бош вазир Юлия Тимошенко бормоқда. Пётр Порошенко эса ҳозирча учинчи ўринни банд этиб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг