Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бердимуҳамедов алабай ити шарафига мамлакатда янги байрам жорий этди

Бердимуҳамедов алабай ити шарафига мамлакатда янги байрам жорий этди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов алабай ити шарафига мамлакатда янги байрам жорий этди. Бу ҳақда Туркманистон телевидениеси хабар берган.

Туркман алабай байрами апрел ойининг ҳар сўнгги якшанбасида Миллий ахалтекин оти куни билан бирга нишонланади.

Ноябр ойида Бердимуҳамедов Ашхабодда алабайнинг олтин ёдгорлигини тантанали равишда очиб берганди. Олтин ёдгорлик  экран мавжуд бўлган постаментга ўрнатилган. Очилиш маросимида ушбу зотли итлар иштирокида видеороликлар экранда намойиш этилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг