Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент Тўқаев Беларусь раҳбарининг таклифига муносабат билдирди

Президент Тўқаев Беларусь раҳбарининг таклифига муносабат билдирди

Қозоғистоннинг Россия–Беларусь иттифоқ давлатига қўшилишига ҳожат йўқ. Бу ҳақда президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Шимолий Қозоғистон вилоятига сафари чоғи маълум қилди.

«Куни кеча Беларусь Республикаси президенти Александр Григорьевич Лукашенко Қозоғистонга иттифоқ давлатига қўшилишни таклиф қилди. Мен унинг ҳазилини тўғри тушундим. Ўйлайманки, бунга ҳожат йўқ. Негаки, бошқа интеграция бирлашмалари, хусусан, Евроосиё иқтисодий иттифоқи мавжуд. Ядро қуролига келсак, унга эҳтиёжимиз йўқ. Чунки биз Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги ва Ядро қуроли синовларини тақиқлаш тўғрисидаги шартномаларга қўшилганмиз. Биз ушбу халқаро ҳужжатлар доирасидаги мажбуриятларимизга содиқ қоламиз», – деди Қозоғистон раҳбари.

Қ.Тўқаев Евроосиё иқтисодий иттифоқи аъзо давлатлар ўртасида биринчи навбатда иқтисодий интеграция масалалари билан шуғулланиши кераклигини ҳам урғулаган.

Эслатиб ўтамиз, Александр Лукашенко 28 май куни Қозоғистон Россия–Беларусь иттифоқ давлатига қўшилса биратўла ядро қуролига ҳам эга бўлиши ҳақида гапирган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг