Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Порошенко «мамлакат олдидаги жавобгарлиги» учун сайловларда қатнашишини билдирди

Порошенко «мамлакат олдидаги жавобгарлиги» учун сайловларда қатнашишини билдирди

Фото:РИА «Новости»

Украина президенти Петр Порошенко 2019 йил 31 март куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида қатнашишини маълум қилди. У  бу ҳақда «Крутдан Брюсселгача» форумида маълум қилган, дея хабар берди «Медуза».

Порошенко қарорини «мамлакат, халқ, келажак ва ўтмиш авлод олдидаги жавобгарлиги» юзасидан қабул қилганини айтган.

Унинг сайловолди дастури ҳали маълум қилинмаган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, президентликка номзодлардан бири, Юлия Тимошенко Порошенкони мамлакатда коррупсияни кучайтиришда айблаб, унинг жавобгарликка тортилиши мумкинлигини маълум қилганди.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг