Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Поляк сайёрамиздаги энг совуқ жойни велосипедда забт этмоқчи

Поляк сайёрамиздаги энг совуқ жойни велосипедда забт этмоқчи

Фото: «Zen.yandex.ru»

Польшалик велосипедчи Ёқутистонда шахсий рекорд ўрнатиш ниятида — қишда иссиқ жойда тунаш учун тўхтамасдан республика бўйлаб 1000 км масофани босиб ўтмоқчи, деб хабар берди «REGNUM» мухбири.

Поляк Валерьян Романовский ўзининг бу рекорди билан инсон организми имкониятлари чексизлигини исботламоқчи. У совуқ ҳароратда узоқ вақт қолиш бўйича аллақачон рекордлар ўрнатган. Улардан бири 2017 йилда Оймаконда икки кунлик велосипедда сайр қилиш бўлган.

— Биз Юқутистондаги энг совуқ жой, Оймакон қишлоғига борамиз. Менинг режам у ердан Якутскка велосипедда бориш ва Колима йўли бўйлаб орқага қайтишдан иборат. Мен бу масофани ўзгаларнинг кўмагисиз, бинолардан фойдаланмасдан босиб ўтишни хоҳлайман, — дейди Валерьян Романовский.

Спортчи 5-6 кеча-кундузни йўлда ўктазишни режалаштирмоқда. Январда у борадиган Ёқутистонда чамаси 50 даража совуқ бўлади.

— Лойиҳамиз нафақат спорт, балки қийин шароитларда ҳам омон қолишга қаратилган. Жисмоний юкламадан ташқари мен бу шароитларни енгиб ўтишимга тўғри келади. Менда ҳеч қандай озиқ-овқат, иссиқ ичимлик бўлмайди. Ҳаммасини совуқ ҳолида истеъмол қиламан, — дейди велосипедчи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг