Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Польшада энг юқори пенсия қанча? Уни ким олади?

Польшада энг юқори пенсия қанча? Уни ким олади?

Фото: «polsha24.com»

Польшада энг юқори пенсияни Европа кенгашининг амалдаги раиси Дональд Туск олиши кутилмоқда, деб хабар берди «Regnum».

«Super Express» газетасининг ёзишича, Польшада энг юқори пенсия айни вақтда 22,4 минг злотий (тахминан 5900 доллар)ни ташкил этади. Бироқ яқин орада бу рекордни Европа кенгаши раиси Дональд Туск янгилаши мумкин: унинг пенсияси Европа кенгаши пенсияси билан бирга қўшиб ҳисоблаганда 30 минг злотий (тахминан 7900 доллар) атрофида бўлади.

Бундай миқдордаги пенсия тўлови Дональд Тускнинг маоши билан боғлиқ: 2019 йил январдан унинг маоши ойига 140 минг злотий (тахминан 37 минг доллар)ни ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг