Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Польша «Европада энг кучли қўшин» тузмоқчи

Польша «Европада энг кучли қўшин» тузмоқчи

Фото: EPA

Польша яқин икки йил ичида Европада энг кучли армияни шакллантирмоқчи. Бу ҳақда мамлакат бош вазири ўринбосари – мудофаа вазири Мариуш Блашчак маълум қилган.

Мамлакатда кузда парламент сайлов ўтиши кутилмоқда. Мудофаа вазирига кўра, сайловда иқтидордаги «Ҳуқуқ ва адолат» партияси ғалаба қозонса, икки йил ичида Польшанинг қуруқликдаги қўшини Европада энг кучли армияга айланади.

Расмий Варшава Россия босқини борасида қатъий позиция тутган ҳолда, Киевга фаол кўмак кўрсатиб келмоқда. Польша Украинага МиГ-29 қирувчи учоқларини тақдим этишга ҳам қарор қилган.

Бир неча ой аввал эса Польша ҳукумати Россия ва Беларусь билан чегарада хавфсизлик чораларини кучайтириш, жумладан, мудофаа тўсиқлари ўрнатишга киришган.

Украина уруши ортидан Польша раҳбарияти мудофаа йўналишидаги харажатларни 11 фоизга оширган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг