Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Покистонда қор-ёмғир 40 кишининг ўлимига сабаб бўлди

Покистонда қор-ёмғир 40 кишининг ўлимига сабаб бўлди

Фото: «geo.tv»

Покистоннинг бир қанча провинциялари ҳамда Кашмирнинг унга тегишли бўлган ҳудудларида кўп қор ва ёмғир ёғиши натижасида 40 дан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмди, деб хабар берди «Geo TV» телеканали.

Аввалроқ 14 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Телеканалнинг хабар беришича, ўтган бир кеча-кундузда Белужистон провинциясида 22 киши, Панжобда 3 киши ва Синдда яна 1 киши бу дунёни тарк этди. Шунингдек, маълумотларга кўра, 15 киши Покистон назоратида бўлган «Озод Кашмир» ҳудудида қор ва жала қурбонига айланган.

Таъкидланишича, қор ва ёмғирдан жиддий талафот кўрган Белужистон провинциясининг еттита округида фавқулодда вазият ҳолати эълон қилинган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг