Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Покистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Кобулга келди

Покистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Кобулга келди

Покистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳина Раббоний 29-ноябрь, сешанба куни юқори мартабали ҳукумат делегацияси бошчилигида Толибон расмийлари билан мулоқот қилиш учун Кобулга келди.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида таъкидланишича, ушбу сафардан мақсад таълим, савдо ва сармоя, минтақавий алоқа, халқлар ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш ва хавфсизлик масалалари бўйича икки томонлама ҳамкорликдир.

ОАВнинг Покистон дипломатик манбаларига таянган ҳолда хабар беришича, Раббоний хонимга бу сафарда Покистон вазирлар маҳкамасининг қатор вазирлари, жумладан, молия вазири ва Покистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Муҳаммад Содиқ ҳам ҳамроҳлик қилади.

Манбаларга кўра, Ҳана Раббоний Толибон бош вазири Муҳаммад Ҳасан Охунд ва бу гуруҳ ташқи ишлар вазири Амир Хон Мотаги билан учрашиб, суҳбатлашади.

Бу Покистон ҳукуматидан юқори мартабали аёл амалдорнинг Толибон гуруҳи етакчилари билан учрашиш учун Афғонистонга биринчи ташрифидир. Ҳана Раббонийнинг Толибон етакчилари билан афғон аёллари ҳуқуқлари ва Афғонистонда қизлар ўрта мактабларини қайта очиш борасида гаплашиши ҳозирча аниқ эмас.

Покистон Толибон билан яқин муносабатларга эга ва Афғонистоннинг Исломободдаги элчихонаси бошқарувини Толибонга ишониб топширган бўлса-да, шу пайтгача бу гуруҳ ҳукуматини тан олмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг