Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Покистон Ҳиндистондаги элчисини чақириб олди

Покистон Ҳиндистондаги элчисини чақириб олди

Фото: «Укринформ»

Покистон ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистондаги элчисини ўзаро маслаҳат учун чақириб олди. Бу ҳақда вазирликнинг «Twitter»ида хабар берилди.

Ушбу ҳолат Ҳиндистон ҳукумати қўшни мамлакатни (Покистонни) 14 февраль куни юз берган терактда айблаши билан боғлиқ. Ўша куни баҳсли ҳудуд — Кашмирнинг Ҳиндистон қисмида номаълум шахс миналаштирилган автомобили билан ҳинд ҳарбийлари кетаётган автобусга бориб урилган ва портлаш оқибатида 44 киши ҳалок бўлганди.

Кашмир узоқ йиллардан бери Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги зиддият ўчоғи бўлиб келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг