Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунёдаги «энг хавфли» мамлакат — Пентагоннинг собиқ раҳбаридан изоҳ

Дунёдаги «энг хавфли» мамлакат — Пентагоннинг собиқ раҳбаридан изоҳ

Фото: «Atlantic Council»

АҚШ собиқ мудофаа вазири Жеймс Мэттис Покистонни дунёдаги «энг хавфли» мамлакат деб ҳисоблайди. Мэттис ўз қарашларини  кеча, 3 сентябрь куни сотувга чиққан «Call Sign Chaos: Learning to Lead» китобида баён этган ва изоҳлаган.

«Покистонни жамиятидаги радикаллик ва ядро қуроли мавжудлиги учун ўзим ишлаган мамлакатлар орасида энг хавфлиси деб биламан», — «Hindustan Times» китобдан ана шу парчани келтирган.

Мэттиснинг ёзишича, дунёда энг тез ўсаётган ядро арсеналининг ушбу мамлакатда кўпайиб бораётган террорчилар қўлига тушиб қолишига асло йўл қўймаслик керак — оқибати ҳалокатли бўлади.

Маълумот учун: денгиз пиёдалари корпусининг «Қутурган ит» лақаби билан машҳур истеъфодаги генерали Жеймс Мэттисни АҚШ президенти Дональд Трамп 2017 йил январида мудофаа вазири этиб тайинлаганди. Аммо Оқ уй раҳбари билан чиқишолмаган Мэттис 2019 йилнинг 1 январь куни бу ердан ҳам истеъфога чиқиб кетганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг