Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пирамидалар яқинида ҳалокат: саккиз киши ҳалок бўлди

Пирамидалар яқинида ҳалокат: саккиз киши ҳалок бўлди

Мисрда микроавтобус суғориш каналига тушиб кетиши натижасида саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Миср ОАВларига асосланиб «ТАСС» хабар берди.

Таъкидланишича, воқеа мамлакат пойтахти жанубидаги Гиза пирамидалари яқинидаги Эл-Маретия ҳудудида юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотган, шундан сўнг машина ағдарилиб, каналга тушиб кетган. Етти киши ўзини хавфсиз жойга олишга муваффақ бўлган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили Мисрда автоҳалокатлар натижасида 12000 киши ҳалок бўлади. Мисрнинг Жамоатчилик ҳаракати ва статистика бўйича марказий агентлигининг (CAPMAS) маълумотларига кўра, яқинда мамлакатда йўл-транспорт ҳодисалари 25 фоизга камайди. Аксарият ҳолларда бахтсиз ҳодисаларнинг сабаби инсон омилидир, ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиши, тезликни оширганликлари ва қувиб ўтиш пайтида хавфли маневрлари бунга сабаб бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг