Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пентагон норозиликлар бўлаётган Миннеаполис шаҳрига қўшин киритмоқчи

Пентагон норозиликлар бўлаётган Миннеаполис шаҳрига қўшин киритмоқчи

Фото: АР

АҚШ мудофаа вазирлиги ҳарбий полиция қўшинларига шай ҳолатга келишни буюрди. Қўшин норозилик намойишлари бўлаётган Миннеаполис шаҳрига киритилиши мумкин.

Намойишлар бир неча кундан буён давом этиб келмоқда. Эслатиб ўтамиз, Миннеаполис шаҳрида қора танли Жорж Флойд полициячи томонидан бўғиб ўлдирилгандан сўнг одамлар кўчага чиқиб кетган эди.

АҚШда шаҳарларга қўшин киритиш ҳолатлари жуда кам учрайди. Айни вақтда Шимолий Каролина ва Нью-Йоркдаги қўшинлар шай ҳолатда турибди, аскарларга 4 соат ичида шаҳарда тартиб ўрнатишга тайёр туриш буюрилган. Шунингдек Колорадо ва Канзас штатидан ҳам бир кун ичида аскарлар етиб келиши кутилмоқда. Умумий жиҳатдан 800 нафар аскар жўнашга шай ҳолатга келтирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг