Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Парламент депутатлари қайси тилларни билишади — Молдова

Парламент депутатлари қайси тилларни билишади — Молдова

Молдова парламенти.

Фото: Iacis.ru

Молдова парламенти депутатлари қайси тилларни билиши ҳақида Noi.md маълумот берди.

Айтилишича, 11-чақириқ парламенти аъзолари орасида ўз тилларидан ташқари, эстон, португал, немис, ҳатто иврит (яҳудий) тилларини билувчилар бор. Депутатларнинг резюмеларида деярли уларнинг барчаси инглиз ва рус тилларини билиши кўрсатилган, 17 нафар депутат эса французчани ўзлаштирган.

PAS депутати Виталий Гаврук ҳақиқий полиглот — нақ олтита хориж тилини билади: немис, италян, француз, испан, инглиз ва рус тиллари.

Беш депутат — италян, тўрт депутат — немис, уч депутат — португал, икки депутат — испан тилини билади. Шунингдек, украин, гагауз, турк, эстон, иврит тилларини билувчилар ҳам бор.

Ҳар йили 26 сентябрда анъанавий тарзда Европа сўзлашув тиллари куни нишонланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг