Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Парижда «қизил шарфлилар» пайдо бўлди. Улар ким?

Парижда «қизил шарфлилар» пайдо бўлди. Улар ким?

Фото: EPA

Кеча, 27 январь куни Франция пойтахти Парижда янги ҳаракат вакиллари — «қизил шарфлилар» намойишга чиқишди. Улар «Францияда тинчлик учун» шиори остида «сариқ нимчалилар»нинг қуюшқондан чиқишига қарши курашмоқда.

«Республика озодлик марши» номи остида ўтган ушбу намойиш, Париж полицияси ҳисоб-китобига кўра, 10 мингдан зиёд қатнашчини тўплади. Эсланишича, халқ ҳукуматни қўллаб-қувватлаш учун охирги маротаба бундай катта намойишга Шарль де Голл даврида, 1968 йили Елисей майдонида тўпланган экан.

Намойишчиларнинг барчаси қизил шарфларда, улар кийиб олган оқ футболкаларга ва плакатларга «Мен ўз республикамни севаман», «Йўқолсин зўравонлик» каби ёзувлар туширилган. Миллат майдонидан Республика майдонигача бўлган масофани «қизил шарфлилар» жўр овозда давлат мадҳиясини куйлаб, «Бизга демократия керак!, «Яшасин демократия, йўқолсин инқилоб!» ҳайқириқлари остида босиб ўтишди.

Намойишчилар «сариқ нимчалилар»нинг дастидан одамлар кўчага чиқишга қўрқиб қолганидан хавотирда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг