Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пандемия халқаро туризмга етказган зарар ҳисоблаб чиқилди

Пандемия халқаро туризмга етказган зарар ҳисоблаб чиқилди

Фото: «Caribbean News Digital»

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йилнинг январь—апрель ойларида, коронавирус пандемияси туфайли, сайёҳларнинг хорижий мамлакатларга чиқиши 97 фоизга қисқариб кетди. Оқибатда жаҳон туризми 2020 йил бошидан бери 195 миллиард доллар зарар кўрди.

Аммо бу ҳолва. БМТ қошидаги Жаҳон туризм ташкилоти душанба куни берган маълумотда айтилишича, 2020 йилда бошқа мамлакатларга чиқиш истагидан тахминан 1,1 миллиард сайёҳ воз кечиши кутиляпти — бунинг оқибатида соҳа кўрадиган зарар миқдори 1,2 трлн. долларга етиши мумкин.

Маълумот учун: 2019 йилда жаҳон бўйича саёҳатга отланган кишилар сони 1,5 миллиардга етганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг