Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пандемия жаҳон иқтисодиётига етказадиган зарар ҳисоблаб чиқилди

Пандемия жаҳон иқтисодиётига етказадиган зарар ҳисоблаб чиқилди

Фото: «Okoinvest.com»

Коронавирус пандемияси жаҳон иқтисодиётига 2020 йилда 5,8 трлн.дан 8,8 трлн. долларгача зарар етказиши мумкин. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) буни ҳисоблаб чиқди.

Банк ҳисоботида 5,8—8,8 трлн. долларлик зарар глобал ЯИМнинг 6,4—9,7 фоизига тенглиги кўрсатилган.

ОТБ ҳисоб-китобларига кўра, агарда пандемия давом этса ва чекловлар ярим йилдан ошиб кетса кўриладиган зарар — 8,8 трлн. доллар бўлади, иқтисодий фаоллик уч ой ичида тикланса зарар камроқ бўлади — 5,8 трлн. доллар.

Пандемиядан Осиё-Тинч океани минтақаси 1,7 трлн. дан 2,5 трлн. долларгача, Хитой 1,1 трлн.дан 1,6 трлн. долларгача зарар кўриши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, банк 3 апрелдаги ҳисоботида коронавирус жаҳон иқтисодиётига етказадиган зарар 2 трлн.дан 4,1 трлн. долларгача бўлишини прогноз қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг