Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзга сайёралик жосуслар бизни кузатаётгани ростми?

Ўзга сайёралик жосуслар бизни кузатаётгани ростми?

Фото: «Mirror News»

Қуёш тизимида кезиб юрган астероидлардан ўзга сайёраликлар разведка мақсадларида фойдаланаётган бўлишлари мумкин, дейишмоқда олимлар. Бу ҳақда «Mirror News»  ёзмоқда.

Бизга яқин жойлашган фазовий жисмлардан ўзга сайёраликлар Ерни кузатишда фойдаланаётганликда гумон қилинмоқда.

Америкалик таниқли олимнинг айтишича, «ақлли келгиндилар» фазовий кенгликларда учиб юрган космик тошлар (астероидлар)дан тактик мақсадда жойлаштирилган робот зондлардан фойдаланиб, жосуслик қилишлари мумкин.

«Олий галактик жамоалар» бошқа ҳаёт шаклларини кузатиш ва ўрганиш учун юлдузлараро зондлардан фойдаланишлари мумкинлиги ҳақидаги ғояни биринчи марта 1960 йилда стэнфордлик радиофизик Рональд Брейсвелл илгари сурган эди.

Қуйидаги суратдан ҳам кўриниб турибдики, бу космик жисмлар нафақат Ерни, балки узоқ Қуёшни ҳам айланиб келади, уларнинг нисбатан кичик ўлчамли экани назарда тутилса, бу жуда шубҳали...

Фото: «Mirror News»

Бизга энг яқин, кичик «2016 HO3» астероиди деярли бир аср давомида Ерни айланиб юрган ва НАСА томонидан «Ернинг доимий ҳамкори» сифатида эътироф этилган. Асосий «гумондор» айнан шу астероид.

Хитой 2022 йилда «2016 HO3»га космик кема юбориб, ундан намуналар олмоқчи. Ажабмас, ўшанда бизни кузатаётган ўзга сайёралик «кўзлар» ростдан ҳам бор-йўқлигини билиб олармиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг