Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон - Туркманистон чегарасида туркман божхоначилари ва полициячилари муштлашди

Ўзбекистон - Туркманистон чегарасида туркман божхоначилари ва полициячилари муштлашди

Фото: Хроники Туркменистана

16 ноябрда Ўзбекистон ва Туркманистон чегарасида туркман божхоначилари ва полициячилари ўртасида жанжал келиб чиқди. Ҳодиса Туркманистоннинг Дашогуз вилоятига қарашли Шават чегара ўтиш жойида содир бўлган.

Божхоначилар ва полициячиларни ажратиш учун Туркманистон миллий хавфсизлик вазирлиги ходимларини сафарбар этишга тўғри келди. «Хроники Туркменистана» томонидан хабар қилинишича, ушбу чегара ўтиш жойида Туркманистон тарафида ҳар куни бир неча юз одам тўпланиб қолади. Одамлар навбатда туриб қолмаслик учун таниш полициячиларни қидириши ёки пул эвазига навбатсиз ўтиб кетиш ҳаракатини қилиши айтилган.

Жанжал келиб чиққан куни чегарадан ўтмоқчи бўлган одамлар одатдагидан кўпроқ бўлган. Можаро аввало навбатда турган одамлар орасида келиб чиққан. Полициячилар (6-8 нафар) божхоначиларни секин ишлашда айблаган. Улар эса ўз навбатида полициянинг вазифаси тартибсизлик келтириб чиқариш эмас, балки навбат тартиб билан амалга оширилишини таъминлаш эканини эслатган.

Иш муштлашувга қадар етиб борган. Командирлар жанжални бартараф эта олмагач махсус хизмат вакилларига мурожаат этишга тўғри келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг