Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Озарбайжон - Арманистон ҳарбийлари қуролли тўқнашувида уч киши ҳалок бўлди

Озарбайжон - Арманистон ҳарбийлари қуролли тўқнашувида уч киши ҳалок бўлди

Озарбайжон - Арманистон чегарасида қуролли тўқнашув натижасида уч нафар озарбайжон аскари ҳалок бўлган. Бу ҳақида «РБК» ёзди.

Маълумотларга қараганда, 12 июль куни Товуз вилоятида икки мамлакат ҳарбий хизматчиларининг қуролли тўқнашуви бўлиб ўтган. Озарбайжон томони Арманистонни сулҳ шартларини бузганликда ва Озарбайжон армиясининг позицияларини артиллерия томонидан отишда айблади.

Арманистон, ўз навбатида, юк машинада Озарбайжон аскарларининг бир гуруҳи чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринганликларини, огоҳлантиришдан сўнг улар машинани ташлаб, ғойиб бўлишганини, аммо бир соатдан кейин улар ўқ узиб, чегара нуқтасини «босиб олишга уринишларини» такрорлашди. Шу билан бирга, Арманистон томони ҳеч қандай йўқотишлар йўқлигини айтган. 

Сўнгги 30 йил ичида Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар жиддий тус олган. Бу кескинликларга тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси сабаб қилиб кўрсатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг