Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўрта ер денгизида 1500 муҳожир ҳалок бўлди

Ўрта ер денгизида 1500 муҳожир ҳалок бўлди

Фото: «РИА Новости»

Жорий йил бошидан буён Европага бормоқчи бўлган муҳожирлардан 1,5 мингдан зиёди Ўрта ер денгизида ҳалок бўлди, дея хабар беради «РИА Новости».

Бу ҳақда бугун Халқаро миграция ташкилотининг расмий вакили Жоэл Миллман брифингда маълум қилган.

Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, шу йил бошидан 25 июлгача Европага денгиз йўли орқали 55 минг муҳожир борган. Бу ўтган йилги кўрсаткичнинг ярми. Ўрта ер денгизида 1504 киши, шу жумладан, болалар ва аёллар ҳам ҳалок бўлишган.

Европа давлатлари орасида энг кўп Испания муҳожирларни қабул қилган: 20992 киши. Иккинчи ўринда Италия: 18130 киши. Ундан сўнг Греция (15528 киши) ва Мальта (243 киши).

Энг кам муҳожир қабул қилган давлат Кипр: 108 киши.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг