Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Оқ қамал»: Туркия жанубида сўнгги ярим асрда энг кўп қор ёғди (фото)

«Оқ қамал»: Туркия жанубида сўнгги ярим асрда энг кўп қор ёғди (фото)

Фото: «Milliyet»

Туркия жанубида сўнгги 54 йил давомида энг кўп қор ёғди. «Milliyet» газетаси ёзишича, Газиантеп вилоятида бир кеча-кундузда 0,5 метрдан 1 метргача қалинликда қор ёғди.

Фото: «Milliyet»

Қалин қор вилоят йўлларида транспортлар ҳаракатида узилишларни юзага келтирди.

Ушбу ҳудудда сешанба кунидан қалин қор ёғишни бошлаган. Маҳаллий йўллар билан бир қаторда асосий юк ташиш артерияси саналмиш магистрал йўлларни ҳам қалин қор қоплади.

Фото: «Milliyet»

Мудофаа вазирлиги тоғли ҳудудларда қор қамалида қолган аҳолига ёрдам учун иккита вертолётни юборган. Мамлакат фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда маҳаллий ҳокимият йўл тозалашга 900га яқин техникани сафарбар қилган.

Фото: «Anadolu Agency»
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг