Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўн йил отасининг жасади билан яшади

Ўн йил отасининг жасади билан яшади

Фото: «bigpicture.ru»

Франция шимолидаги Сен-Квентин шаҳрида бир киши отасининг жасадини уйида 10 йилдан зиёд вақт сақлагани, ўзи ҳам шу ерда яшагани маълум бўлди, дея хабар беради «Hurriyet.com.tr» сайти.

Маҳаллий «Courrier Picard» газетаси хабарига кўра, воқеа 79 ёшли Андре Арнонинг ўлими сабабли юзага чиққан.

Андре Арнонинг шу йил 17 сентябрда вафот этгани ҳақидаги хабар ҳокимиятга етказилган. Хабарда Арно уч кун аввал ўлгани, у дафн этилгани айтилган.

Ёлғиз яшаган Арнонинг уйини тозалаш учун келган фаррош бадбўй ҳидни сезган ва қидириб яна бир жасадни топган.

Суриштирув натижасида жасад Арнонинг отаси Феликс Арнога тегишли экани, у камида 10 йил аввал вафот этгани аниқланди.

Андре Арно отаси вафот этгач, унинг ўлими ҳақида ҳеч кимга хабар бермасдан, жасадга кимёвий моддалар суриб, ўраб қўйгани аниқланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг