Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олимлар янги ёқилғи турини коинотда синаб кўришди

Олимлар янги ёқилғи турини коинотда синаб кўришди

Фото: «Ferra.ru»

Американинг «Momentus» стартапи бош директори Михаил Кокорич таъкидлашича, унинг компанияси сув-плазмали моторни, шунингдек, «Vigoride» космик аппаратининг бошқа таркибий қисмларини очиқ коинот шароитида муваффақиятли синовдан ўтказди, дея хабар берди «Рамблер».

«Орбитадаги синов биринчи марта микротўлқинли электротермик плазма технологияси сув ёқилғисидан фойдаланган ҳолда юқори ўзига хос импульсга эришиш потенциалига эга эканини кўрсатди», — дейди Кокорич «SpaceNews» нашри журналистлари билан мулоқотда.

Маълумот ўрнида, у ўз вақтида Новосибирск давлат университетининг физика факультетини тамомлаган.

Унинг сўзларига кўра, «Momentus» янги типдаги моторни бошқа космик аппаратда синовдан ўтказиш билан шуғулланишни давом эттиради.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг