Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олимлар: Антарктида устида Ер учун улкан хавф етилиб келмоқда

Олимлар: Антарктида устида Ер учун улкан хавф етилиб келмоқда

Тахминан 23 миллион квадрат км ўлчамдаги озон тешиги сўнгги 15 йил ичида энг катта озон тешикларидан бири ҳисобланади. Олимларнинг фикрига кўра, Антарктида устидаги бу озон тешиги сўнгги йилларда энг катта ва энг чуқурлардан биридир. Бу ҳақида «Sky News» «World Meteorological Organization», «Copernicu sECMWF», «NASAEarth», «Environmentca», «WMO's Global Atmosphere Watch network»га таяниб хабар берган.

Озон қатлами Ер атмосферасининг бир қисмидир ва қуёшдан зарарли ултрабинафша нурларини ютиб, қалқон вазифасини бажаради. Бироқ, одамлар томонидан яратилган кимёвий моддалар ва бошқа зарарли элементлар қатламда озон тешикларини ингичкалашга олиб келди.

Антарктида устида ҳар йили сентябрь ва декабрь ойлари оралиғида ҳосил бўладиган озон қатламидаги тешик 2020 йил учун максимал даражасига - 8,9 миллион квадрат милга (23 миллион квадрат км) етди.

Европа Иттифоқи Коперник атмосфера мониторинги Хизмати (CAMS) олимларининг таъкидлашича, 2019 йилда «ғайриоддий кичкина ва қисқа муддатли» тешикдан кейин катта туйнукнинг қайтиши глобал Монреал протоколини бажариш зарурлигини кўрсатмоқда.

Ушбу халқаро шартнома «CFC» каби кимёвий моддаларни тақиқлаш орқали озон қатламини ҳимоя қилишга қаратилган.

Хлор ва бромни ўз ичига олган ушбу моддалар қутб гирдоби деб аталадиган паст босимли жойларда тўпланади. Гирдобдаги ҳарорат -78 C (-10.4.4F) дан пастга тушиши мумкин, бу эса озонни емирадиган кимёвий реакцияларга олиб келадиган стратосфера булутларининг пайдо бўлишига олиб келади. Қуёш Жанубий қутб устида кўтарилаётганда, унинг энергияси гирдобдаги хлор ва бром атомларини чиқаради - бу озон молекулаларини тезда йўқ қилади ва тешик пайдо бўлишига олиб келади.

Озон қатламининг тешигининг кенгайиши глобал исишни тезлаштириб юбориши ва абадий музликларнинг эришини тезлаштириши, натижада эса дунё хавф остида қолиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг