Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олимлар энг қўрқинчли даҳшатли фильмларни аниқлашди

Олимлар энг қўрқинчли даҳшатли фильмларни аниқлашди

Фото: «Bizarrewizard.livejournal.com»

Британиянинг «Broadbandchoices» компанияси тадқиқот ўтказиб, энг қўрқинчли даҳшатли фильмларни аниқлади. Бу ҳақда «Forbes» журнали хабар берди.

Тажрибада 50 нафар катта ёшли одам иштирок этган. Улар қарийб 100 соат давомида ҳар турли даҳшатли фильмларни томоша қилишди. Шу вақт давомида олимлар кўнгиллиларнинг юрак кўрсаткичларини кузатиб боришди. Жумладан, тажриба пайтида IMDB, Rotten Tomatoes ва Reddit талқинига кўра энг юқори рейтингга эга 35 та даҳшатли фильм намойиш этилди.

Мутахассисларнинг аниқлашича, томошабинлар режиссёр Скотт Дерриксоннинг «Синистер» (2012 йил) фильмидан кўпроқ таъсирланишган. Меъёрда дақиқасига 65 та урадиган томир ушбу фильмни томоша қилиш пайтида 86 тагача ура бошлаган.

Энг қўрқинчли фильмлар рейтингида иккинчи ва учинчи ўринларни режиссёр Жеймс Ваннинг «Астрал» (2010 йил) ҳамда «Лаънат» (2013 йил) фильмлари эгаллади.

Энг қўрқинчли ўнта фильмга, шунингдек, «Реинкарнация» (2018 йил, режиссёр Ари Астер), «Паранормал ҳодиса» (2007 йил, режиссёр Орен Пели), «У» (2014 йил, режиссёр Андрес Мускьетти), «Лаънат-2» (2016 йил, режиссёр Жеймс Ван), «Бабадук» (2014 йил, режиссёр Женнифер Кент), «Тушиш» (2005 йил, режиссёр Нил Маршал) ва «Визит» (2015 йил, режиссёр М. Найт Шьямалан) киритилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг