Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юз йил ичида биттаям ҳашарот қолмайди

Юз йил ичида биттаям ҳашарот қолмайди

Фото: CC0

Ҳашаротлар бошқа турлар орасида энг тез қирилиб кетяпти, шу кетишда яна бир асрдан сўнг ер юзида биттаям ҳашарот қолмаслиги мумкин. Бу ҳақда Сидней университети олимларининг «Biological Conservation» нашрида чиққан мақоласида сўз боради.

Олимлар 73 та тадқиқот ўтказиб шунга амин бўлишдики, ҳар йили ҳашаротлар популяцияси 2,5 фоизга қисқариб боряпти.

Ҳашаротлар судралиб юрувчилар, сут эмизувчилар ва қушлардан кўра саккиз баравар тез қирилиб кетяпти.

Ҳашаротларнинг деярли 40 фоизи тинмай камаймоқда, қарийб учдан бир қисми эса бутунлай қирилиб битиш арафасида турибди. Яна ўн йилдан сўнг сайёрамиз ҳашаротларнинг тўртдан бир қисмини, ярим асрдан сўнг эса тенг ярмини йўқотиши мумкин. Роппа-роса 100 йилдан кейин эса Ер ҳашаротларсиз сайёрага айланиши эҳтимоли катта.

Ҳашаротларнинг бунчалик тез қирилиб бораётганига асосий сабаб қишлоқ хўжалигининг жадал тараққий этаётгани — олимлар буни ишонч билан таъкидлашмоқда.

Австралиялик олимлар ҳашаротларнинг қирилиб кетиши бутун инсоният учун аянчли оқибатларга олиб келишидан огоҳлантиришмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг