Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Оилавий жанжал бир неча юз минг доллар ютуқ келтирди

Оилавий жанжал бир неча юз минг доллар ютуқ келтирди

Фото: «Shutterstock»

Австралияда оилавий жанжал туфайли бир неча юз минг долларлик ютуқ қўлга киритилди.

Ғарбий Австралиядаги Олбани шаҳарчасида мунтазам равишда лоторея ўйнайдиган оилалардан бирида жанжал келиб чиқди. Шу туфайли эр ва хотин ўзлари учун алоҳида лоторея билети сотиб олишга қарор қилишди. Улар одатда биргалашиб битта билет олишарди.

«Эрим Saturday Lotto билетини сотиб олганини кўргандим. Кейин лоторея натижаларини текшириш учун савдо марказига бордим. Шу ерда Wednesday Lotto турганини кўрдим ва сотиб олдим. Одатда мен бу лотореяни ўйнамайман», — дейди австралиялик аёл.

Мана шу тасодифан сотиб олинган лоторея билетига 717,5 минг доллар ютуқ чиқди. Ҳозирча ғолиблар ютуқ пулини нимага сарфлашини очиқ айтмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг