Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Очкўзлигим сабабли катта миқдорда пора олдим» — Туркманистон собиқ ички ишлар вазири иқрор бўлди (видео)

«Очкўзлигим сабабли катта миқдорда пора олдим» — Туркманистон собиқ ички ишлар вазири иқрор бўлди (видео)

Фото: «fergana.agency

Туркманистон давлат телевидениеси собиқ ички ишлар вазири Искандар Муликовнинг катта миқдорда пора олганига иқрор бўлгани ва тавба қилгани ҳақидаги видеони намойиш этди.

«Мен, Искандар Муликов, 2009 йилдан 2019 йилгача ички ишлар вазири лавозимида ишлаган ҳолда, жиноятчиликка қарши кураш учун жавобгар бўлганимга қарамай, очкўзлигим сабабли ўз вазифамни суиистеъмол қилдим, пора олдим ва уй-жой қилдим. Муҳтарам бош қўмондонимиз иш ва яшаш учун барча шароитларни яратганига қарамай, мен ҳалол йўлни танламадим ва жуда катта миқдорда пора олдим», дея иқрор бўлди Муликов.

Бундан ташқари, давлат телевидениеси собиқ ички ишлар вазири ҳибсга олингани ва мусодара қилинган миллионлаб доллар ва бошқа бойликларни намойиш этди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг