Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОАВ: Россия Суриянинг янги ҳукумати билан келишувга эришди

ОАВ: Россия Суриянинг янги ҳукумати билан келишувга эришди

Фото: Euronews.

Bloomberg агентлиги Россия ва Яқин Шарқдаги хабардор манбаларига таяниб, Россия ҳукумати Сурияда ҳокимият тепасига келган исёнчилар билан деярли келишувга эришганини ёзмоқда.

Келишув Россиянинг Суриядаги иккита ҳарбий базасини сақлаб қолиш билан боғлиқ. Гап Тартус портидаги база ва Хмеймим авиабазаси ҳақида бормоқда. Икки томонлама келишувга кўра, Россия бу базалардан 2066 йилгача фойдаланиши мумкин.

Агентлик манбаларига кўра, Россия ҳарбийлари ушбу объектларда қолади. Бироқ, бу давом этаётган беқарорлик туфайли ўзгариши мумкин. Bloomberg бу маълумотни Суриянинг янги ҳукумати билан тасдиқлай олмади, Кремл эса ҳозирча сўровга жавоб бермади.

Бир неча кун олдин Давлат Думасининг Мудофаа бўйича қўмитаси раиси Андрей Картаполов Россия ҳокимиятга келган ва «Ҳаят Таҳрир аш-Шом» гуруҳи етакчилигидаги мухолифат кучлари билан мулоқот ўрнатишга ҳаракат қилаётганини айтганди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Хмеймим ва Тартусдаги Россия ҳарбий базалари масаласини мамлакатда янги ҳокимият тепасига келганлар билан муҳокама қилиш кераклигини айтган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг